БУХОРО ОВЧИЛИГИ
सार
“Дурдона” нашриёти, 2023
Ушбу монографияда Бухоро вилоятидаги овчилик хўжаликлари ва унга чегарадош бўлган чўл-яйлов минтақаси, воҳалар билан туташ агроцензлардаги ов аҳамиятига эга бўлган сув ва сув олди қушлари, сут эмизувчи ҳайвонлар, сувликларда учровчи балиқлар, уларнинг турли туманлиги, тарқалиши, биоэкологик таснифи, турларнинг табиий ва иқтисодий аҳамияти батафсил баён этилган. Монографияда мамлакатимиздаги, хусусан, Бухоро вилоятида ов аҳамиятига эга бўлган балиқлар, қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонлар турларининг рўйхати ва учраш хусусиятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилган.
Ушбу монгографияда экология, биология, география ва иқтисодий билим асослари таълим йўналишларида таҳсил олаётган олийгоҳ талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаб ўқувчилари, биолог, эколог ва географ магистрлар, фан ўқитувчилари, табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда овчилар ва балиқчилар спорт бирлашмаси ходимлари, табиатни севадиган китобхонлар учун мўлжалланган.
